Курашчимиз Набира Есенбаева Осиё чемпионатининг кумуш медаль соҳиби бўлди

Хабарингиз бор, айни кунларда Бишкек шаҳри спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати беллашувларига мезбонлик қилмоқда. Шу лаҳзаларда аёллар кураши бўйича ҳал қилувчи беллашувлар ўтказилаётир. 

Қувонарлиси, вазни 59 килограммгача бўлган қизлар беллашувида курашчимиз Набира Есенбаева мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. Финалгача рақибларини мағлуб этган полвонимиз ҳал қилувчи баҳсда хитойлик Ниннин Ронга имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, яна икки вакилимиз бронза медали учун кечган курашда рақибларига мағлуб бўлишди. 

Бугун яна 5 вазн тоифасида баҳслар бўлиб ўтмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!