Куртуа: "Бензема "Реал"да жуда кўп гол урди, лекин..."

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа Карим Бенземанинг "Ал Иттиҳод"га ўтани ҳақида гапирди.

Дарвозабон жамоада кўп гол урадиган бошқа ўйинчилар борлигини, масалан, Винисиус Жуниор ва Родриго, қўшимчасига, жуда яхши ҳужумчи Хоселу билан шартнома имзоланганини таъкидлади.

"Бензема "Реал Мадрид" учун жуда кўп гол урди, лекин бизда Винисиус Жуниор ва Родриго каби бошқа тўпурарлар ҳам бор. Бутун жамоа, жумладан, Федерико Вальверде каби йигитлар ҳам ҳаракат қилишлари керак.

Хоселу жуда яхши ҳужумчи. Бизда илгари бундай профилдаги ўйинчи бўлмаган. Аммо баъзида сизга тўпни олиб юрадиган ва тўпни узата оладиган йигит керак бўлади, - деди Куртуа "TLN TV" каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Бензема бунгача Саудия Арабистони жамоаси сафида учта гол уришга муваффақ бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!