Куртуа: "Ҳеч ким Хаби Алонсони қасддан қийин аҳволга қўймади"
"Реал Мадрид" дарвозабони Тибо Куртуа жамоа ўйинчилари Хаби Алонсо билан зиддиятга киришгани ҳақидаги гапларни рад этди.
"Ҳеч бир футболчи Хаби Алонсони қасддан қийин аҳволга қўймади. Менимча, биз яхши ишладик. Айримлар биз тактикани ёқтирмаймиз, видео таҳлилни ёқтирмаймиз, деб айтишди. Эшитинг, менинг мураббийим Антонио Конте бўлган ва у ҳар куни бир соатлаб тактика устида ишлаган. Мен бунга ҳеч қачон қарши бўлмаганман, чунки биз профессионалмиз ва иш мен учун биринчи ўринда туради.
Менимча, Хаби билан дастлабки ойлар жуда яхши ўтди, кейин эса пасайиш бошланди. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради.
Матбуотда айрим нарсаларни ўқиб, “Худойим”, деб ўйлаб қолдим. Сизлар бу клубни болалар боғчаси деб ўйлайсизми, гўёки биз истаган ишимизни қиламиз? Аслида бундай эмас. Биз барча мураббийларни, тиббий ходимларни ва умуман барчани ҳурмат қиламиз. Менимча, танқидларнинг катта қисми адолатсиз. Айрим маълумотлар тўғри, бунда менда ҳеч қандай муаммо йўқ. Шунинг учун ҳам очиқ айтаман: биз ҳам айбдормиз ва бу ҳолатга йўл қўйиб қўйдик", — деди Куртуа "Манчестер Сити" устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо январь ойида "Реал" бош мураббийи лавозимини тарк этган, жамоани эса Альваро Арбелоа қабул қилиб олган.
Фикрлар