Асосий мазмунга ўтиш

Куртуа Мбаппе «Олтин тўп»га лойиқ эканини тушунтирди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Англияда бўлиб ўтади.

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа 2026 йилги «Олтин тўп» мукофоти жамоадоши Килиан Мбаппега топширилиши керак, деб ҳисоблайди.

«Менимча, Ламин Ямал жаҳон чемпионатида Мбаппега қараганда бироз пастроқ даражада ўйнади. Бироқ у жаҳон чемпиони бўлди, «Барселона» билан Ла Лигада ғолиб чиқди ва яхши мавсум ўтказди. Шунга қарамай, «Олтин тўп»га Мбаппе лойиқ, деб ҳисоблайман. Индивидуал жиҳатдан Килиандан яхшироқ ўйнаган футболчи бўлди, деб ўйламайман», — дея Куртуанинг сўзларини келтирмоқда The Touchline.

Ўтган мавсумда Мбаппе «Реал» сафида 44 та учрашувда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Англияда бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ