Куртуа ўйинлар вақтидан норози бўлмоқда

TIGGO 2 PRO

Ла Лиганинг навбатдаги турида "Реал Мадрид" ўз баҳсини ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу беллашувдан сўнг жамоа дарвозабони ҳисобланган Тибо Куртуа бўлиб ўтган учрашув ва Ла Лиганинг турнир жадвали ҳақида гапирди. 

"Вильярреал" яхши жамоа ва бу стадионда ҳар доим қийин бўлади. Ўйинни унчалик яхши бошламадик, бу эса нормал ҳолат – дам олиш учун вақтимиз етарли эмасди. Лекин яхши жавоб қайтардик ва керакли натижани олдик. 
 
Мен баҳона қидираётганим йўқ, лекин бу нормал ҳолат эмас. Биз чоршанба куни 120 дақиқа ўйнадик, пенальтиларга бордик, майдонда сўнгги дақиқасигача курашдик. Шундан сўнг шанба куни 18:30 да яна майдонга тушиш тўғри эмас. 
 
Бу жамоага ҳурматсизлик. Кимдир жароҳат олиши мумкин эди. Биз якшанба куни ҳам ўйнашимиз мумкин эди, худди Англияда бўлгани каби. 
 
Мбаппе ажойиб футболчи. "Атлетико"га қарши икки учрашувда унга бўш ҳудудлар камроқ бўлди, шунинг учун бироз қийинроқ ўтган бўлиши мумкин. Аммо бугун у ўз даражасини кўрсатди ва иккита гол урди. Бу биз учун муҳим ғалаба!" - деди белгиялик посбон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!