
Куртуа: "Реал" ҳали Хаби Алонсонинг услубига мослашиб улгурмади"
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида "Ал-Ҳилол"га қарши учрашувда сўнг (1:1) "Реал Мадрид" дарвозабони Тибо Куртуа жамоа ҳали Хаби Алонсо услубига тўлиқ мослаша олмаганини таъкидлади:
"Хаби Алонсо ўз услубида ўйин кўришни истайди. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам янги ёндашув талаб этилади.
Биз тўрт йил давомида Карло Анчелотти бошчилигида ўйнадик ва баъзи ишларни автоматик равишда амалга оширамиз.
Янги мураббий талабларига мослашишимиз керак, лекин бу тўрт кунда амалга ошмайди.
Биз ҳаракат қиляпмиз, видеоларни кўряпмиз, кўп гаплашяпмиз — барчаси яхшиланади. Бу биринчи ўйиндан жуда кўп сабоқлар чиқарамиз" – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди бельгиялик посбон.
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" навбатдаги учрашувини 22 июнь куни "Пачука"га қарши ўтказади.
Фикрлар