Куртуа ва Навас қарама-қарши келадиган баҳснинг асосий таркиблари маълум бўлди

Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида "Сантьяго Бернабеу" аренасида Мадриднинг "Реал" клуби Франция гранди ПСЖ жамоасини қабул қилади. Пойтахтимиз вақти билан соат 01:00 да старт оладиган учрашувнинг асосий таркиблари эълон қилинди.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Марсело, Варан, Рамос, Карвахаль, Иско, Кроос, Вальверде, Каземиро, Азар, Бензема.

ПСЖ – Навас, Менье, Тиаго Силва, Бернат, Маркиньос, Верратти, Гуйе, Ди Мария, Кимпембе, Мбаппе, Икарди.