Куртуанинг жароҳати борасида маълумот берилди
Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа душанба куни навбатдаги тиббий кўрикдан ўтди. Сиятик асаб билан боғлиқ муаммо бельгияликни безовта қилишда давом этмоқда ва у Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасидаги “Шахтёр”га қарши ўйинни ўтказиб юборади, деб хабар беради "COPE" (Сиятик, ломбер радикулопатия деб ҳам аталади, бу сиятик асаб бўйлаб пайдо бўладиган оғриқдир. Бу асаб тос суягининг орқа қисмидан соннинг орқа қисмигача чўзилади. Сизнинг сиятик асабингиз оёғингиздаги асосий асабдир. Бу бутун танангиздаги энг катта нервдир - таҳр).
Қайд этилишича, Тибо Куртуа қачон қайтиши аниқ санаси кўрсатилмаган. Дарвозабоннинг ҳарр куни шифокорлар назоратида бўлади.
Чемпионлар лигаси доирасидаги “Реал” – “Шахтёр” учрашуви 5 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни "Реал" Мадрид 2022/2023 йилги мавсумда илк бор очко йўқотди. Карло Анчелотти шогирдлари кутилмаганда “Осасуна” билан дуранг ўйнади – 1:1. Навбатдаги учрашувларда "Реал" дарвозаси катта эҳтимол билан украиналик Андрей Лунин қўриқлайди.
Фикрлар