Курзава “Реал”га қарши ўйинда майдонга тушмаганидан афсусда

 

ПСЖ жамоаси ҳимоячиси Лейвин Курзава “Реал”га қарши (1:2) ЕЧЛ нимчорак финал жавоб ўйинидан кейин ўз фикрини билдирди.  Парижликлар бош мураббийи Унаи Эмери ҳимоячини асосий таркибда майдонга туширмади.

“Реал”га қарши ўйинда майдонга тушмаганимдан афсусдаман. Аммо беллашув охиригача майдонни тарк этмагандим. Мен жамоа билан охиригача бирга эдим”, – деб ёзди Курзава.

Аввалроқ франциялик футболчи Унаи Эмерининг иш услубидан норози экани, етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани ҳамда ПСЖни тарк этишни истаётгани ҳақида маълум қилинганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!