Кутилмаган ўйинчи Европанинг энг зўр футболчиси бўлди

WhoScored портали Европанинг “топ-5” лигаларида тўп тепаётган футболчилар орасидан рейтинги баланд 10 нафар футболчи рўйхати тузди.

Рейтингни шакллантиришда мавсумнинг дастлабки ойларида ўйинчиларга қўйилган балларнинг умумий улуши инобатга олинди.

Ушбу рейтингда биринчи ўрин “Айнтрахт”нинг мисрлик легионери Умар Мармушга насиб қилди. 25 ёшли ҳужумчи мавсумда ўз клуби учун барча турнирларда тўққизта учрашувда тўққизта гол ва олтита ассист қайд этган.

WhoScored портали талқини бўйича энг кучли ўйинчилар ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:

Омар Мармуш («Айнтрахт») — 8,49.

Букайо Сака («Арсенал») — 8,25.

Ламин Ямаль («Барселона») — 8,19.

Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») — 8,11.

Коул Палмер («Челси») — 7,96.

Рафинья («Барселона») — 7,93.

Харри Кейн («Бавария») — 7,92.

Усмон Дембеле («ПСЖ») — 7,92.

Флориан Вирц («Байер») — 7,91.

Жовани Ло Чельсо («Бетис») — 7,91.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!