Кутилмаган қарор. “Барса” инқироздан чиқиш учун Фатини сотиб юборади
Коронавирус пандемияси “Барселона” режаларини бирма-бир йўққа чиқармоқда. Клуб молиячилари бу вазиятдан чиқиб кета олмаяпти. Жиддий муаммолардан қутилиш учун раҳбарияти жамоанинг келажаги ҳисобланган Ансу Фатини сотиб юборишга тайёр.
Ёзда каталонияликлар бу футболчи бўйича “Манчестер Юнайтдед”нинг 150 миллион еврога яқин иккита таклифини рад этган эди. Энди улар шу даражада яна таклиф бўлса, трансфер амалга ошишига тўсқинлик қилинмаслигини таъкидламоқда.
Жорий мавсумда ўнта учрашувда бешта гол уриб, тўртта голли пас оширган 18 ёшли футболчи айни пайтда жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан.
Фикрлар