Кутилмаган хабар! “Бавария” бош мураббийи чемпион жамоадан воз кечди

“Бавария”ни  ўтган мавсумда барча совринларни қўлга киритган тажрибали мураббий Ханс-Дитер Флик Бундеслиганинг “Вольфсбург” (3:2) билан бўлган баҳсидан кейин клубни тарк этиши ҳақидаги қарорини омма эътиборига ҳавола қилди.

- Бугун мен жамоага мавсум охирида клуб билан шартномани бекор қилишимни айтдим. Ёзда клубдан кетишим аниқ факт. Мен учун энг муҳими, шогирдларим буни ўзимдан эшитиши эди. Коуб раҳбарларига Европа Чемпионлар лигасини тарк этишимиз билан кетмоқчи эканимни айтдим, - деди Флик.

Бу мутахассис мюнхенликларни 2019 йилнинг ноябридан бери бошқариб келаётган эди. Ханси Флик ёзда бўладиган Европа чемпионатидан кейин истеъфога чиқадиган Германия терма жамоаси бош мураббийи Иоахим Лёв ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

"Бавария" Бундеслигада 29-турдан сўнг, 68 очко жамғарган ҳолда якка пешқадам бўлиб турибди. Мюнхенликлар бу йил ҳам чемпионликка жуда яқин.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!