Кутилмаган хабар: “Челси” Англия чемпионатидан чиқиб кетади!
The Telegraph нашрининг хабар беришича, Буюк Британия ҳукуматининг Роман Абрамовичга қўллаган санкцияси туфайли “Челси” банкротлик ҳолатидан қочиб қутила олмайди.
Манбанинг маълум қилишича, клуб раҳбариятиукуматни санкциялар туфайли мавсумни якунлай олмаслиги ҳақида огоҳлантирган. Клуб мутасаддилари чекловлар туфайли ходимларнинг аксариятининг маошини тўлай олмайди ва бу “Стэмфорд Бридж” стадионида айрим секторларда хизмат кўрсатилмаслигига олиб келади.
Клубдаги вазиятдан чиқиш учун чипталар сотувидан Роман Абрамович ҳеч қандай даромад олмаслигига кафолат бериб, санкцияларни қайта кўриб чиқилишига эришмоқчи.
Ҳозирги талабга кўра, “Челси”нинг “Ньюкасл” билан бўладиган ўйинига фақатгина йиллик абонемент эгалари ва 10 мартгача чипта харид қилган мухлислар киритилади.
Фикрлар