Кутилмаган хабар. Роналдунинг агенти “Барселона” президенти билан учрашди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Хорхе Мендеш "Барселона" президенти Жоан Лапорта билан учрашди, деб хабар беради AS.

Манбага кўра, томонлар шу ёзда инглиз клубини тарк этмоқчи бўлган ҳужумчининг келажаги ҳақида гаплашган. Каталонияликлар “Бавария” футболчиси Роберт Левандовски трансфери муваффақиятсизликка учраган тақдирда португалиялик форвардни сотиб олишни мўлжаллаётгани айтилмоқда.

36 ёшли ҳужумчи “қизил иблислар”нинг трансфер сиёсатидан кўнгли тўлмагани учун яқин орада клубни тарк этмоқчи.

Роналду 2021 йил август ойи охирида “Манчестер Юнайтед”га қайтди. Якунига етган мавсумда у жамоанинг барча мусобақалар доирасидаги 38 та ўйинида майдонга тушиб, 24 та гол ва 3 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!