Кутилмаган хато “Аякс”га қимматга тушди

“Аякс” ҳужумчиси Себастьян Алле Европа Лигасининг плей-офф босқичида амстердамликларга ёрдам бера олмайдиган бўлди. Аслида айнан шу мусобақада ўйнаши учун “Вест Хэм”дан 22,5 миллион еврога харид қилинган футболчи компьютердаги хато туфайли Европа Лигаси қайдномасидан тушиб қолган.

- Бу ғазабимни қўзитди. Алле рўйхатда бор эди, лекин компьютердаги хато туфайли, у ўйнай олмайди. Биринчи навбатда, бунга техник директор Марк Овермарс ва мен жавобгармиз. Бунақа хато юз бермаслиги керак эди.

Гарчи бу атайин қилинмаганини билса ҳам, Алленинг жаҳли чиқди. Вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз, - деди “Аякс” бош мураббийи Эрик тен Хаг.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар