Кёртис Блейдс ва Деррик Льюис ўртасидаги жанг тасдиқланди

  • 9 ноябрь, 2020, 00:28
  • 0
  • MMA

UFCнинг оғир вазн тоифасида фаолият юритадиган вакиллари Кёртис Блейдс ва Деррик Льюис ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди. Улар 28 ноябрь куни “UFC Vegas 15” турнирида ўзаро тўқнаш келади.

Aмерикалик икки жангчи ўртасидаги қарама-қаршилик жанг кечасининг асосий воқеаси бўлади.

29 ёшли Блейдс фаолияти мобайнида 14 ғалаба ва иккита мағлубият қайд этган. Бир жангининг натижаси эса бекор қилинган. Сўнгги жангини, жорий йилнинг июнь ойида россиялик Aлександр Волковга қарши ўтказиб, уни мағлубиятга учратганди.

35 ёшли Льюиснинг рекорди 24 ғалаба ва етти мағлубиятдан иборат. Унинг ҳам бир жангининг натижаси ҳисобга олинмаган. У ҳам охирги жангида асли украиналик бўлган Россия фуқароси Aлексей Олейникни мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!