Ла Лига, 13-тур. "Валенсия" сафарда "Севилья"га ютқазиб қўйди

Испания чемпионати 13-тур марказий ўйинида "Севилья" ва "Валенсия" ўзаро кураш олиб боришди. 

Муросасиз ва курашларга бой тарзда ўтган ўйинда "Севилья" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 53-дақиқада Гарай ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, 65-дақиқада "Валенсия" форварди Эль Хаддади ҳисобни тенглаштирди. 

75-дақиқада эса Пареха "Севилья"ни олдинга олиб чиқди. Бу ўйиндаги сўнгги гол бўлди. 

Севилья – Валенсия 2:1

Голлар: Гарай, 53 (автогол), Пареха, 75 – Эль Хаддади, 65

Севилья: Рико – Рами, Меркадо, Пареха – Витоло, Сарабия, Нзонзи, Краневиттер (Корреа, 72), Эскудеро (Кийотаке, 46) – Васкес – Вьетто (Бен Йеддер, 61)

Валенсия: Алвес – Гарай, Абденнур (Эль Хаддади, 62), Мангала – Канселу, Суарес (Мина, 80), Перес, Сикейра (Гайя, 80) – Парехо – Нани, Родриго

Огоҳлантириш: Сикейра

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!