Ла Лига. 22-турда қайд этилган натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг
Ла Лиганинг 22-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Тур доирасида бир қатор қизиқарли баҳслар бўлиб ўтди. "Барселона" сафарда “Эльче” устидан ишончли ғалабага эришди. "Реал Мадрид" эса ўз майдонида оғир кечган учрашувда 3 очкони қўлга киритишди. Учрашув тақдирини 90+10-дақиқада Килиан Мбаппе пенальтидан гол уриб, ҳал қилди.
Шунингдек, мазкур турда "Атлетико Мадрид" очко йўқотди. Жамоа “Леванте” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Маълумот учун, айни пайтда турнир жадвалида каталонияликлар 55 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Уларни 54 очко билан "Реал" таъқиб қилмоқда. Кучли учликни эса 45 очко билан “матрасчилар” якунлаб турибди.
Қуйида 22-турда қайд этилган натижалар ҳамда турнир жадвали билан танишишингиз мумкин.
Фикрлар