Ла Лига. "Барса" ўз дарвозаси томон 3 та пенальти белгиланган ўйинда ғалаба қозонди
Ла Лига 32-туридан ўрин олган "Леванте" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда "кўк-анорранглилар" 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
Мезбонлар футболчилари Моралес ҳамда Мелеро пенальтидан Тер Штеген дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, германиялик посбон яна бир 11 метрлик зарбани қайтаришга муваффақ бўлди. "Барса" таркибида Педри ҳамда Обамеянг асосий вақтда гол урган бўлса, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Люк Де Йонг жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Фикрлар