Ла Лига. "Барселона"нинг "Реал Сосьедад"ка қарши қайдномаси эълон қилинди

"Барселона" Испания чемпионатининг 12-турида Сан-Себастьяннинг "Реал Сосьедад" клуби билан тўқнашади. Мазкур баҳс учун каталонияликларнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Жамоа устози Хави Эрнандес ушбу ўйинга қуйидаги футболчилардан фойдалана олади. 

Айни дамда "Барса" 24 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 4-поғонани эгаллаб турибди. Ўтган турда Хави шогирдлари "Камп Ноу"да бўлиб ўтган "Эл класико"да  1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!