Ла Лига. Биринчи таймда 3 та гол урган "Атлетико" якунда камбэк қурбони бўлди

Ла Лиганинг 36-туридан ўрин олган яна бир тўқнашув "Эспаньол" ва "Атлетико" ўртасида бўлиб ўтди. Унда 3:3 ҳисоби қайд этилиб, жамоалар бир очкодан бўлишиб олди. 

Биринчи таймда Сауль, Гризманн ва Каррасколар биттадан гол уриб, ҳисобни йириклаштирди. 64-дақиқада Монтес жавоб голини урди. Хоселу пенальтини аниқ амалга оширди ва орадаги фарқ қисқарди. 79-дақиқада Соуза ҳисобни тенглаштириб кетди. 

Шу тариқа, "Атлетико" очко йўқотиб, турнир жадвалида 3-ўринга тушиб кетди. Чемпионатда қолишга ҳаракат қилаётган "Эспаньол"нинг эса пастки дивизионга тушиб кетиш хавфи бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!