Ла Лига. Каталонияликлар “Бетис”дан устун келди

 

Испания чемпионати 29-турига старт берилди.

Турнинг илк ўйинида “Эспаньол” жамоаси ўз майдонда “Бетис”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Ўйиннинг 78-дақиқасида Руьен Кастро пенальтидан ҳисобни очган бўлса, ўйин якунлариниша 3 дақиқа қолганида Хави Фуэго ҳисобни тенглаштирди. Каталонияликларга ғалаба келтирган гол муаллифи 90-дақиқада Рейес бўлди.

Эспаньол – Бетис 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар: 0:1 – 78, пенальти Рубен Кастро, 1:1 – 87 Хави Фуэго, 2:1 – 90 Рейес.

Эспаньол – Лопес, Лопес (Васкес, 83), Лопес Сильва, Рейес, Кариколь, Пьятти, Хави Фуэго, Санчес, Хурадо (Мелендо, 56), Кайседо (Рейес, 56), Морено.

Бетис –   Адан, Рафа Наварро, Бруно Гонсалес, Пеццелья, Тошка, Дурмиси (Санчес, 71), Брашанац (Мартинес, 89), Пардо, Себальос, Санабрия, Рубен Кастро (Петрос, 80).

Огоҳлантиришлар: Хави Фуэго (76), Морено (82), Лопес (82), Петрос (87), Рафа Наварро (89).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!