Ла Лига клублари ЕЧЛда ярим финалга чиқиш бўйича ўз рекордини ўрнатишди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб баҳси доирасида “Барселона” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалга чиқди.

“Кўк-анор ранглилар” жорий мавсум ЕЧЛ ярим финалига чиққан Ла Лиганинг ягона жамоаси бўлишди. Шу тариқа қаторасига 12 мавсумдан буён Испания примероси жамоаси кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси ярим финалида иштирок этадиган бўлди. Эътиборлиси, испан клублари шу кунгача ЕЧЛда ярим финалга чиқиш бўйича бундай узун серияни қайд этишмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” мусобақанинг ярим финалида “Порту” ва “Ливерпуль” жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!