Ла Лига коронавирусдан қанча зарар кўради?
Испания Ла Лигаси коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз ортидан қанча зарар кўриши мумкинлиги маълум бўлди.
Лига президенти Хавьер Тебаснинг сўзларига кўра, чемпионат 300 миллион евродан 1 миллиард еврогача зарар кўриши мумкин.
“Агар мавсумни якунламасак, у ҳолда 1 миллиард евро зарар кўрамиз. Агар ўйинларни томошабинларсиз давом эттирсак, ушбу зарар 300 миллион еврони ташкил қилиши мумкин”, - дейди Тебас.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати 8 март санасидан буён тўхтатиб қўйилган эди. Мавсум якунланиши учун эса жамоалар яна 11 та учрашув ўтказишлари керак.
Фикрлар