Ла Лига. Мессининг суперголи “Барселона”га “Атлетико” устидан ғалаба келтирди
Ads

Ҳозиргина Испания Ла Лигаси 27-туридан ўрин олган марказий ўйин – “Барселона” ва “Атлетико” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мазкур учрашувнинг 26-дақиқасида Лионель Месси томонидан жарима зарбасидан сўнг киритилган ягона гол каталонияликларга муҳим бўлган ғалабани келтирди.

Испания Ла Лигаси. 27-тур

Барселона – Атлетико 1:0 (1:0, 0:0)

Гол:  1:0 – 26 Месси.

Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Коутиньо (Паулиньо, 84), Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста (Андре Гомеш, 36), Месси, Суарес.

Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис (Люка Эрнандес, 75), Врсалько (Корреа, 59), Годин, Сауль, Габи (Гамейро, 66), Парти, Коке, Гризманн, Диего Коста.

Огоҳлантиришлар: Месси (30), Врсалько (31), Хименес (57), Ракитич (69).