Ла Лига. “Ороличилар” Жарнинг голи эвазига зафар қучди
Ads

 

Испания чемпионати 17-турида “Лас-Пальмас” ўз майдонида “Спортинг Хихон” футболчиларини қабул қилди. Учрашувнинг 55-дақиқасида Эль Жар томонидан киритилган ягона гол “оролчилар”га 3 очко олиб келди.

Маълумот учун, мазкур турди “Реал” рақибини 5 та, “Севилья” 4 та, “Атлетико” эса 2 та гол фарқи билан мағлубиятга учратди. “Барселона” ҳали 17-тур ўйинини ўтказмади.

Лас Пальмас – Спортинг Х 1:0

Гол: Эль Жар, 55

Лас Пальмас: Хави Варас – Давид Симон, Лемос, Бигас, Дани Кастельяно – Роке Меса – Эль Жар (Тана, 78), Висенте Гомес, Хонатан Виера, Матео Гарсия (Момо, 69) – Боатенг (Ливайя, 89).

Спортинг: Куэльяр – Дуглас, Лильо, Бабен (Афиф, 65), Мере, Канелья – Кармона (Рубен Санчес, 75), Хави Торрес, Серхио Альварес, Виктор Родригес – Чоп (Вигера, 60).

Огоҳлантиришлар: Момо, Тана – Хави Торрес, Мере, Кастельяно.