Ла Лига ўзбек боксчисига совға юборди. Буни инстаграм саҳифасида ҳам эълон қилди (видео)

  • 13 август, 2021, 21:05
  • 10
  • Бокс

Ўзбекистонлик боксчи Абдулҳай Шораҳматовга Испания Ла Лигаси томонидан маҳсус совға юборилди.

"Футбол ва боксни бирлаштирсанг....натижа мана бундай бўлади. Абдулҳай Шораҳматов шахсий совғасини қабул қилди ва янги мавсумга тайёр",- дея видео пост қолдирилган Ла Лига инстаграм саҳифасида.


Шораҳматов иқтидорли боксчиларимиздан бири бўлиб, ҳаваскор боксда халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори, Ислом бирдамлик ўйинлари чемпиони ҳисобланади. Ҳозирда у профессионал боксда Британиянинг "Queensberry" компанияси билан шартнома имзолаган ва ҳозирга қадар 2 жанг ўтказиб ғалаба қозонган.

photo_2021-08-13_21-01-13

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
14/08/2021 13:03
Абдулхайни жангдаги вазни 54-55 кг, у хакикатдан хам боксчиларимиз орасида нисбатан мускулдор боксчи эди. Енгил вазнда нокаут кам булади, лекин Абдулхай уз вазнида бошкалардан купрок нокаутга эришганлиги уни зарбаси нисбатан огирроклигига исбот булади. Абдулхай хакикий жентлмен, уни Британияда хам одоби туфайли хурмат килишади.
&
Турсун Ғани
13/08/2021 22:43
Шундай ЛаЛига Эътироф этган боксчиларимиз бўла туруб биз олимпиядага баъзи бир ҚОРИНбойларни обордик. Бу боланинг бутун танаси мускул ва пайку. Бизда иқтидорлар кўп бўлган ҳолда кунимиз Санжар, Фанат, Элнур ва кўча жангчиси Бобоусмонларга қолгани энг ачинарли ҳолат. МТЖ бокс мураббийлари саставини ҳам алмаштириш керак ҳеч бўлмаганда ярмини... Ҳозирда Рассиядаги турнирга йўл олган мураббий ва спортчилардан шаклланган янги састаф керак.
&
14/08/2021 12:06
Aka zo'r bo'lsez o'ziz bormabsizda. Ular ham ancha mehnat qilishgan.
Baxil Alihuja
14/08/2021 12:52
Абдулхай жуда яхши ва жуда кучли боксчи! Лекин унинг вазнида бизда Миразиз бор эди. Абдулхай бироз вазн олиб, Элнурни урнига борса буларди-ю, лекин бу унга мос вазн булмаса керак. Инсон сифатида хам Абдулхай жуда камтарин ва босик йигит! Кискаси Абдулхайни юкорида таниши булмагани учун у Олимпиадага бора олмаган. Аввал Ахмадалиев булса, хозир Миразиз бор. Ахмадалиев хам, Миразиз хам жуда яхши йигитлар, Абдулхай шундай яхши йигит!
&
Турсун Ғани
14/08/2021 13:47
Нима учун сиззи фикризга -1 қўйилганини биласизми...
&
Турсун Ғани
14/08/2021 13:51
Рахмат маълумотлар учун.
&
Турсун Ғани
14/08/2021 14:03
Улар ҳам анча меҳнат қилишган дебсиз. Лекин Санжар Турсунов ва Фанат Қахрамоновлар бирор маротаба ҳам Ўзбекистон чемпионатини ютмай олимпиадага борди. Шу адолатданми? Аҳир уларни шу 3-4йил ичида ютиб Ўзбекистон чемпиони бўлган боксчилар бор эди, қолиб кетишди олимпиададан. Шу адолатданми,?? Бу ҳолат спорт пренциплари, тамойилларига тўғри келадими???
Бобоусмонни бориши учун ҳакамлар ёрдамида чемпион қилишди... Аслида Шаҳрам муносиб эди унинг ўрнига. Элнурни вазнига тўғри келмаса ҳам этишди. Натижа нима бўлди кўрдизку мағлубиятлар... Элнурни ўрнига муносиб бўлган боксчи Абдумалик Ҳаллаков бор эди этишмади... Адолатли танловлар йўқ. Одамни ичи шунисига куяди... Сизнингча қолиб кетган муносиб номзодлар Чемпионлар шуғулланишмаганмиди.????
Baxil Alihuja
14/08/2021 17:26
Жуда тугри! Факат Бобоусмонни урнига И.Холдоров купрок мос келар эди. Шахрам узи хохламади, ёшларга имкон беришни хохлади. Бобош умуман Олимпиада даражасига мос келмайди.
&
Турсун Ғани
15/08/2021 00:19
Нимасини айтасиз тўғриси Бобоусмонни жангларин курсам кўча болаларини жангини кўргандек бўлар эдим. Лекин танлов шундай бўлди... Начора чидаймизда... Иқболжон Ҳалдоров ҳам аслида муносиб эди....
&
Zokiri
23/08/2021 15:50
Gaplaringiz to'g'ridur. Lekin shunday bo'lganda ham boshqalae emas aynan ular chiqqani uchun ularni o'zi aybdor deb ularni yomonlash yaxshimasda. Buning uchun o'sha box federatsiyasini tanqid qilish kerak.