Ла Лига президенти: "Реал" ҳақ эди

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Чемпионлар лигаси 1/8 финали қуръа натижалари ҳақида гапирди.

"Бу даҳшатли бўлди, билмайман, бу қандай хато - техникми ёки инсон омили. Балки "Реал" ҳақ эди ва ҳамма қуръани қайтадан ўтказиш шарт эмас эди. Лекин бу шахсий фикр.

Биз қизиқарли ўйинларни хоҳламаймизми? Бу “Бенфика” билан ўйиндан кўра қизиқроқ.

Агар ишлар шу тарзда давом этса, "Реал" Чемпионлар лигаси финалига чиқиш учун фаворитлардан бири ҳисобланади. Жамоа мавсум бошидагидан анча яхши ўйнамоқда”, - деди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг дастлабки қуръасига кўра, “Реал” “Бенфика” билан ўйнаши керак эди, аммо техник хатолик туфайли УЕФА қуръа натижаларини бекор қилди ва янгидан қуръа ташланди. Натижада Карло Анчелотти жамоасига ПСЖ рақиб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!