Ла Лига президенти: Роналду ва Моуриньони яна Испанияга қайтишини истардим
Ads

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас чемпионатга Жозе Моуриньо ва Криштиану Роналдуларнинг яна қайтишини хоҳламоқда. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатди.

“Испанияга Роналду ва Моуриньонинг қайтишини истардим. Жозе – ажойиб мураббий, у лигамизни янада ривожлантиришга ёрдам бера олади.

Узоқ йиллардан буён АПЛдан “Олтин тўп”ни қўлга киритадиган футболчи чиқмаяпти, аммо шундай бўлсада у ҳамон дунёнинг энг зўр чемпионатилигича қолмоқда”, - дейди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2010-2013 йилларда “Реал”ни бошқарган. Роналду эса 2009-2018 йиллар давомида “қироллик клуби” шарафини ҳимоя қилган.