Ла Лига. "Реал" - "Эльче": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 27-туридан ўрин олган "Реал" Мадрид - "Эльче" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Ферлан Мендининг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

  • 90+1'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Реал" камбэк амалша оширди!

    Родригонинг жуда қулай узатмасидан кейин Бензема тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Начонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

  • 88'

    Икки рақиби қуршовида қолиб кетган Азар тўпни йўқотди.

  • 87'

    "Эльче" ўз жарима майдонини яхши кўриқламоқда.

  • 85'

    Модрич узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Тўп у кутган манзилга бормади.

  • 83'

    Каземиронинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 80'

    Зидан шогирдлари ҳамон тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.

  • 78'

    Каземиронинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 77'

    Ғалабага ташна "Реал" кетма-кет ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.

  • 75'

    Винисиус Жуниор ўз ўрнини Эден Азарга бўшатиб берди.

  • 73'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳисоб тенглашди!

    Модричнинг қанотдан оширган қулай узатмасини Бензема дарвозага йўллади.

  • 71'

    Родригонинг узатмасидан кейин Каземиро тўпга бироз ета олмади. Яна бир вазият қўлдан бой берилди.

  • 69'

    Бенземага қарши қўполлик ишлатган Гвидо Карильога сариқ карточка кўрсатилди.

  • 67'

    Майдон эгаларининг ҳужумла ҳеч иши юришмаяпти.

  • 65'

    "Қироллик клуби" футболчилари тўпни назорат қилмоқда. Бироқ улар ҳужумга ўтишга шошилмаяпти.

  • 63'

    Гол ўтказиб юборган "Реал"да ўзгариш: Кросс, Модрич ҳамда Родриго майдонга тушди. Улар ўрнига Рамос, Вальверда ва Иско захирага олинди.

  • 61'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Эльче" ҳисобни очди!

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Дани Кальво дарвозага киритди.

  • 59'

    Яқин масофадан берилган зарбани Куртуа қайтарди.

  • 57'

    "Эльче" футболчилари анча фаоллашди. Энди кетма-кет ҳужумлар "Реал" дарвозаси қаршисида юзага келмоқда.

  • 54'

    Жарима майдони ичидаги тўп учун курашда Рамос йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши лозимлигини уқтирди.

  • 52'

    "Эльче" футболчилари ҳимояда тартиб билан ҳаракат қилмоқда.

  • 49'

    Мадридликлар бурчак зарбасини комбинацион усул билан ўйинга киритди. Позицион уринишлар давом этади.

  • 48'

    Мендининг қанотдан етказиб берган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Лукас Васкес ўз ўрнини Марко Асенсиога бўшатиб берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Федерико Вальверденинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Тайм сўнгига келиб, мадридликлар бироз фаолликни оширди.

  • 41'

    Лукас Васкес жамоаси ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.

  • 39'

    Яқин масофадан берилган зарбани Куртуа қайтарди.

  • 38'

    Ҳужумда қоида бузган Бенземага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 36'

    Барраган ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Сифу майдонга тушди.

  • 34'

    Қулай имконият ҳосил қилган Бенземанинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 31'

    Ферлан Менди қанотдан узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 29'

    Винисиус Жуниорнинг зарбасини ҳимоячилар дарвозага ўтказмади.

  • 26'

    Меҳмонлар ўзига келиб олди. Энди улар номдор рақибдан чўчимай ҳаракат қиляпти.

  • 23'

    Зидан шогирдлари ҳимояланяпти. Улар рақибнинг кетма-кет ҳужумларини бартараф этмоқда.

  • 21'

    "Эльче" футболчилари фаоллик намойиш этишда давом этмоқда. 

  • 19'

    Антонио Барраганга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 17'

    "Қаймоқранглилар"нинг позицион ҳужуми давом этмоқда.

  • 15'

    Карим Бензема воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 13'

    Начо кучли зарбаси билан дарвозага тўпни жойлаб қўйди. Аммо бироз аввал ҳакам ўйинни тўхтатганди.

  • 12'

    Меҳмонлар прессинг уюштиришни бошлади. Бу рақибнинг тезлиги бироз пасайишига сабаб бўлмоқда.

  • 10'

    Исконинг узатмаси ноқулай эди. Бензема тўпга зарба бера олмади.

  • 8'

    Жамоадоши узатган тўпга Лукас Васкес ета олмади.

  • 6'

    Вараннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 5'

    Мадридликлар тўпни назорат қилмоқда. Шу орқали, улар рақибни қўпроқ югуришга мажбур қиляпти.

  • 3'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Иско бироз ета олмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!