 
                Ла Лига. "Реал" - "Гранада": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Испания Ла Лигаси 15-туридан ўрин олган "Реал" - "Гранада" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+4' Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди! 
- 90+3' ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Реал" ўйинга мантиқий нуқтани қўйди! Рақибларидан қочиб зарба берган Бензема дарвозани ишғол этди. 
- 90+2'Асенсионинг зарбаси ноаниқ кетди. 
- 90+1'Иско қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади. Унинг бироз кечикиб берган зарбаси рикошет натижасида ўз йўналишини ўзгартирди. 
- 90' Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 
- 89'Жарима майдонига етказилган тўпга Херман Санчес ноаниқ зарба берди. 
- 88'Тўп "Реал" футболчисининг қўлига тегиб кетди. Меҳмонларда яхши стандарт вазият. 
- 86'Зидан майдонга туширган футболчилар "Реал"га тўп назоратини тақдим этди. Энди мадридликларнинг ҳужумлари позицион тарзда амалга оширилмоқда. 
- 84' Хесус Вальехо ўрнига Херман Санчес ўйинга қўшилди. 
- 83'Сўнгги 10 дақиқаликни меҳмонлар фаол бошлади. Кузатамиз, улар тарози паллаларини тенглаштира олармикан. 
- 81' Рақибига нисбатан қоида бузган Карвахаль огоҳлантирилди. 
- 79'Бироз кескин курашлар бошланиб кетди. Футболчилар асабларини жиловлаб олишлари зарур. 
- 77'Ҳаммаси жойида! Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди. 
- 76'Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларидан жарима майдонида тўп Каземиронинг қўлига текканлиги эҳтимолини текширишни сўради. 
- 74' Сольдадо ва Фулькье ўрнига Хоакин Хосе ҳамда Хрохе Молина ўйинга қўшилди. 
- 72'Ва ниҳоят, Лукас Васкес зарба берди. Бироқ тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди. 
- 69'Жамоалар хавфли зарба бериш тугул, тўпни дарвоза томон йўналтирмай қўйди. Фақатгина, жарима майдони яқинига узатмалар амалга оширилмоқда. 
- 66'Вальведре узатган тўпга Асенсио ета олмади. 
- 64'Жамоалар голгача бўлган юқори темпни сақлаб қололмади. Сўнгги дақиқаларда ўйин марказда кечяпти. 
- 62' Кенеди ўз ўрнини Луис Суаресга бўшатиб берди. 
- 60'Ўйин майдон марказида кечмоқда. Жамоалар эҳтиёткорликни биринчи планга чиқарди. 
- 58' "Гранада" дарҳол реакция билдира олди. Вазиятни Куртуа бартараф этиб, зарбани ушлаб олди. 
- 57' ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Реал" ҳисобни очди! Асенсионинг узатмасидан кейин Каземиро тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 
- 55' Вальверденинг яқин масофадан берган зарбасини дарвоззабон катта қийинчилик билан қайтарди. Такрорий зарбага аниқлик етишмади. 
- 53'Карвахалнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. 
- 50'"Реал" назоратни қайтариб олди. Улар тўпга эгалик қилмоқда. 
- 48'Марказда Васкесга нисбатан қоида бузилди. Ҳакам ўйинни тўхтатди. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди! 
- 46'Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз! 
- 45+4' Танаффус! 
- 45+3' Дуарте оёқ пайларини чўзиб олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 45+2'Бенземани ақл билан узоқ бурчакка йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди. 
- 45' Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. 
- 45' Пуэртас бўш қолган дарвоза қаршисида қолганди. Бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтарди ва ўйин тўхтатилди. 
- 44'Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Карвахаль ва Ян Эттеки тўқнашиб кетди. 
- 42' Вальверде ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 
- 40'Майдон марказида "қаймоқранглилар" тўпни эгаллаб турибди. 
- 38' Жароҳат олган Родригони майдондан замбилда олиб чиқишди. Унинг ўрнида Асенсио ўйинни давом эттиради. 
- 35' Рақиб жарима майдони ичида Родриго йиқилиб тушди. Унга тиббий ёрдам керак. 
- 33'"Гранада" 2-3 дақиқадан бери рақибни тўпсиз югуришга мажбур қилмоқда. Аммо бу орқали улар хавфли ҳужум ҳам уюштирмаяпти. 
- 31'Футболчилар тўпни узоқ вақт ўзларида ушлаб турмаяпти. Тўп назорати қўлма-қўл бўлмоқда. 
- 29' Бурчакдан етказиб берилган тўпга зарба берган Варан мўлжалда адашди. 
- 27' Мендига нисбатан қўполлик ишлатгани учун Фулькье огоҳлантирилди. 
- 25' Бурчакдан оширилган тўпни Куртуа муштлари билан узоқлаштирди. 
- 23'Шеригининг ўта кучли узатмасига Бензема етиб бора олмади. Бу амалда иложсиз эди. 
- 21'Зидан шогирдлари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ яхши прессинг уюштираётган меҳмонлар рақибга майдонда эркин ҳаракат қилиш имкониятини бермаяпти. 
- 19'Варан яна бир бор оддий вазиятда тўпни рақибига олдириб қўйди. Унинг тўп йўқотишлари сони 5 тага етди. 
- 16'Умумий устунликни қайсидир томонда, деб бўлмайди. Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам рақибга қараганда фаолроқ ўйнашга уринмоқда. 
- 14'Тони Кроос олис масофадан дарвозани нишонга олди. Бироқ унинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 
- 12'Меҳмонларнинг ҳужуми Кроосга нисбатан ишлатилган қўполлик сабаб барбод бўлди. 
- 10'Майдон эгалари позицион ҳужум уюштирмоқда. Рақиб яхши қаршилик кўрсатяпти. 
- 8' "Гранада" ҳам яхши ҳужум ташкиллаштирди. Кеннедининг зарбасини Куртуа эгаллаб олди. 
- 7' Шеригидан пас қабул қилган Родриго зарба берди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди. 
- 5'Мадридликлар эрта прессинг уюштирмоқда. Ҳимоячилар анча олдинга чиқиб, рақибни кутиб оляпти. 
- 3'Бенземанинг зарбаси рикошет натижасида бироз ноаниқ кетди. 
- 1'Илк дақиқадаёқ Варан ҳимояда қўпол хатога йўл қўйди. Бироқ меҳмонлар футболчиси қулай позициядан зарба беришда адашди. 
- 1' Ўйин бошланди! 
- 0'Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр! 
- 0'Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади. 



Comments