Ла Лига. "Реал" дебютант клубни минимал ҳисобда мағлуб этди
Ҳозиргина Испания Ла Лигаси 15-туридан ўрин олган "Уэска" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Эстадио Эл Алоркас" стадионида кечган беллашувда "қироллик клуби" минимал ҳисобда рақибдан устун келди.
Учрашувдаги ягона гол 8-дақиқада мадридликларнинг уэльслик ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл томонидан киритилди.
Шу тариқа, Сантьяго Солари бошқарувидаги "Реал" ҳисобидаги очколар сони 26 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-кўтарилиб олди.
Мусобақа дебютанти "Уэска" эса 7 очко билан сўнгги поғонада боришмоқда.
Уэска | Примера Дивизион 15-тур 09/12/2018, 20:15
0 :1 ![]() Тугади | Реал Мадрид
|
Стадион: Estadio El Alcoraz 7341 томошабин Бош ҳакам: Mario Melero |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар