Ла Лига. "Реал" Модричнинг голи эвазига "Севилья"ни таслим қилди

Ла Лига доирасида бўлиб ўтган "Реал" - "Севилья" баҳсида мадридликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйиндаги ягона голни захирадан майдонга тушган Модрич урди. Ярим ҳимоячи жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. 

3 очкони қўлга киритган "Реал" 65 очко билан биринчи ўринда кетмоқда. "Севилья" эса 15-поғонада қолди. 

"Реал" 1:0 "Севилья"

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!