Ла Лига. "Реал" ўз майдонида ғалаба қозонди
Ла Лиганинг 25-туридан ўрин олган "Реал" - "Эспаньол" ўйини бўлиб ўтди. Учрашув мадридликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Дастлаб, ҳисобни Хоселу очди. Ҳужумчи 8-дақиқада Санчеш узатган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 23-дақиқада Винисиус ажойиб рейди билан имкониятларни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмай Милитао жамаосини олдинга олиб чиқди. Ўйин сўнггида Асенсио ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, "Реал" ўз майдонида 3 очкони қўлга киритди. "Қаймоқранглилар" "Барса"га етиб олиши учун яна 6 очко керак бўлади.
Фикрлар