Ла Лига. "Реал" "Валенсия"ни аяб ўтирмади. Винисиус ва Родригодан дубль!
Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган "Реал" - "Валенсия" баҳси мадридликларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ўйинда Винисиус ва Родриго дубль қилган бўлса, Карвахаль ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. 88-дақиқада эса Дуро жавоб қайтарди.
Шу тариқа, "Реал" турнир жадвалида 2-ўринда қолди. Пешқадам "Жирона" билан фарқ 2 очкони ташкил қилмоқда.
Фикрлар