Ла Лига. "Севилья" - "Реал": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Испания Ла Лигаси 12-туридан ўрин олган "Севилья" - "Реал" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Қанотдан узатилган тўпни Куртуа ушлаб олди.

  • 90+2'

    Бенземанинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Навасни чалиб йиқитган Винисиус сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 88'

    Фернандо рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 86'

    Окампоснинг навбатдаги хавфли зарбаси дарозагача етиб борди. Куртуа ўз ўрнида!

  • 85'

    Окампос ноқулай позициядан зарба берди. Тўп Мендидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 83'

    "Севилья" катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда. Мадридликлар ҳимояси катта қийинчилик билан хавфни бартараф этяпти.

  • 81'

    Диего Карлос майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Уссама Идрисси ўйинга қўшилди.

  • 80'

    Икки рақибидан ўтган Сусо зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 78'

    Васкеснинг марказга узатган тўпи шерикларигача етиб бормади.

  • 76'

    Кроосга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Гудель огоҳлантирилди.

  • 75'

    Гуделнинг зарбаси жуда хавфли чиқди. Бироқ зарба бироз ноаниқ эди.

  • 74'

    Жарима майдони яқинида Каземиро Окампосни йиқитди. "Севилья"да жуда яхши стандарт юзага келди.

  • 72'

    Мадридликлар ҳимояча ишончли ҳаракат қилмоқда. Рақибга дарвозага зарба йўллаш имконияти берилмаяпти.

  • 69'

    Тўп назорати ҳамон Лопетеги шогирдларида.

  • 67'

    Родриго ўрнига Асенсио майдонга тушди.

  • 66'

    Сусонинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 64'

    Морено, де Йонг ва Ракитич захирага олинди. Улар ўрнига Гудель, Сусо ҳамда Эн-Несери ўйинга қўшилди.

  • 63'

    Стандартдан Кроос тўп оширди. Тўпга зарба берган Начонинг уриниши ноаниқ кетди.

  • 61'

    Ракитичнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячидан қайтди.

  • 60'

    Фернандога нисбатан қўполлик ишлатган Модрич огоҳлантирилди.

  • 58'

    Ҳисобда ортда қолишни бошлаган мезбонлар тўпни назорат қиляпти.

  • 56'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Реал" ҳисобни очди!

    Мендининг марказга узатан тўпини Жуниор дарвозага тўғирлаб юборди. Буну тўпга чиқишда хатога йўқ қўйди. Тўп Бунуга тегиб, дарвозада жой олди.

  • 52'

    Люк де Йонгнинг чалқанча услубда йўллаган зарбасини Куртуа ушлаб олди.

  • 50'

    Фаоллик андалусияликлар томонда. Улар кўпроқ ҳужумга ўтмоқда.

  • 48'

    Иккинчи 45 дақиқаликни майдон эгалари тўп назорати билан бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида "Севилья" сафида ўзгариш: Мунир ўрнига Оливер Торрес ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Мунир югуруётиб оёқ пайларини чўзиб олди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Лукас Окампосга нисбатан қоида бузган Кроос огоҳлантирилди.

  • 42'

    Андалусияликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 40'

    Тўп назорати тез-тез алмашяпти. Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам прессинг уюштириб, рақибни тўпсизлантирмоқда.

  • 38'

    Бенземанинг узоқ бурчакка берган зарбасини Буну қайтарди.

  • 36'

    Хесус Навас ҳужумда қоида бузди. Тўп мадридликларга қайтарилади.

  • 34'

    Родриго чуқур прессинг уюштириб, дарвозабонга муаммо туғдирди. Бироқ Буну хатога йўл қўймади.

  • 32'

    "Севилья" яхши стандарт вазиятга эга бўлди. Бироқ футболчилар ундан унумли фойдала олмади.

  • 30'

    Ўйин, асосан, майдон марказида кечмоқда. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиляпти.

  • 27'

    Меҳмонлар навбатдаги бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 25'

    Бензема жарима майдонида шеригига пас берди. Бироқ ҳимоячи уни бутунлай зарарсизлантира олди.

  • 23'

    Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам ҳужумларга сўнгги нуқта қўйишда хатога йўқ қўймоқда.

  • 21'

    Крооснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 20'

    Жарима майдонида кириб бораётган Васкес томон узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб қолди.

  • 18'

    Ўйин кескин курашларга бой ўтмоқда. Футболчилар бир-бирини аямаяпти.

  • 16'

    Жарима майдонига оширилган тўпни меҳмонлар дарвозага йўллай олмади.

  • 15'

    "Реал" бурчак яқинида стандартга эга бўлди. Уни Кроос амалга оширади.

  • 13'

    Кроос Окампоснинг оёғини босиб олди.

  • 11'

    Жуниор тезкор қарши ҳужумга ўтди. Бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборганлиги туфайли ҳимоячи уни тўхтатди.

  • 9'

    Васкес ҳимояда хатога йўл қўйди. Унинг Мендига узатмаси жуда кучли чиқди.

  • 8'

    Навас марказга тўп оширди. Бироқ шериклари уни дарвозага тўғирлаб юбора олмади.

  • 5'

    Винисиус дарвозабонга босим уюштириб, уни хато қилишга мажбур қилди. Бироқ Бензема бўш қолган дарвозага зарба бера олмади.

  • 5'

    Каземиронинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 3'

    "Қаймоқранглилар" ўйинни фаоллик билан бошлади. Тўп назорати Зидан шогирдларида.

  • 1'

    Илк дақиқада олдинга ўтган мадридликлар хавфли ҳужум уюштирди: Жуниорнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига бироз аниқлиқ етишмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!