Ла Лига турнир жадвалида жарлик пайдо бўлди

Ла Лига 15-тури доирасида "Реал" ҳамда "Гранада" жамоалари ўзаро куч синашди. Мазкур баҳсда "қироллик клуби" 2:0 ҳисобида зафар қучди. Шунингдек, сал аввал бўлиб ўтган ўйинда "Жирона" "Валенсия"ни 2:1 ҳисобида таслим этганди. 

Айни дамда 38 очкодан тўплашга муваффақ бўлган "Реал" ҳамда "Жирона" бир ва иккинчи поғонани банд этиб турибди. 31 очкога эга "Барса" ҳамда "Атлетико" уч ва тўртинчи ўринларда бормоқда. Мазкур жамоалар бугун тунгги соат 01:00да ўзаро баҳс олиб боради. 

photo_2023-12-03_01-30-18

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!