Ла Лига. “Валенсия” мавсумни ғалаба билан тугатди

Бугун Испания Ла Лигасида мавсумнинг сўнгги тур ўйинлари давом эттирилмоқда. “Валенсия” бу тур ўз майдонида “Депортиво”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда “кўршапалаклар” 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди ва ўз очколари сонини 73 тага етказиб олиб, турнир жадвалида 4-ўринни эгаллади ҳамда келгуси мавсум  ЕЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Мавсум давомида бор-йўғи  29 очко жамғарган “Депортиво” эса мавсумни 18-ўринда якунлаб, Сегундага равона бўлди.

Испания Ла Лигаси. 38-тур

Валенсия – Депортиво 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 28 Дзадза, 2:0 – 77 Гонсалу Гедеш, 2:1 – 80 Перес.

Валенсия – Доменек, Мурильо, Гайя, Начо Видаль, Гарай, Солер, Парехо (Кондогбиа, 62), Максимович, Гонсалу Гедеш, Родриго (Вьетто, 67), Дзадза (Санти Мина, 64).

Депортиво – Коваль (Тытонь, 83), Садик, Жерар Валентин (Адриан, 62), Наварро, Луизинью, Крон-Дели, Москера, Борха Валье, Баккали (Перес, 59), Чолак, Хуанфран.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!