Ла Лига. "Валенсия" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, 70 йиллик рекордни такрорлади

Бундан бироз олдин, Испания Ла лигаси 11-туридан ўрин олган "Валенсия" ҳамда "Леганес" жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалабага эришдилар.

Бу "кўршапалакалар"нинг ушбу мавсумда қўлга киритган еттинчи ғалабаси бўлди ва 70 йиллик рекорд янгиланди. Сўнгги бор валенсияликлар 1947 йилда шундай ажойиб серия қайд этишган эди.

Испания Ла Лигаси. 11-тур

Валенсия – Леганес 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 14 Парехо, 2:0 – 71 Родриго, 3:0 – 82, пенальти Санти Мина.

Валенсия – Нето, Мурильо, Гайя, Монтойя, Гарай, Солер (Перейра, 65), Парехо, Кондогбиа, Гонсалу Гедеш, Дзадза (Санти Мина, 78), Родриго (Тони Лато, 86).

Леганес – Куэльяр, Муньос, Рико, Сальдуа (Тито, 76), Сиовас, Пирес, Моран (Гумбау, 60), Эрасо (Эль-Жар, 69), Брашанац, Шимановски, Бовю.

Огоҳлантиришлар: Муньос (13), Бовю (84), Парехо (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!