Ла Лигада Видалга тенг келадиган фойдали футболчи топилмаяпти

Испания Ла Лигасида дарвозага йўлланган зарбаларни голга айлантириш бўйича энг яхши натижага эга футболчилар рўйхати эълон қилинди.

Бу борада “Барселона” хавбеки Артуро Видаль энг яхши кўрсаткичга эга. Чилилик футболчининг дарвоза томон йўллаган 23 та зарбасидан 8 таси гол билан якунланган. Унда самарадорлик 34,78 фоизни ташкил қилмоқда.

Бу кўрсаткич борасида кейинги ўринларда Дани Парехо ("Валенсия", 26,67%), Серхио Рамос ("Реал", 26,32%), Макси Гомес ("Валенсия", 25,64%), Луис Суарес ("Барселона", 20,83%) ва Ансу Фати ("Барселона", 20,69%) бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)