Ла Лиганинг 3-тур баҳслари 1 дақиқалик сукут билан бошланади

Луис Энрике қизининг хотирасига бағишлаб, Ла Лиганинг 3-тур баҳслари 1 дақиқалик сукут билан бошланади.

"Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор Луис Энрике ва унинг оиласига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Биз ушбу оғир дамларда унинг дардини бўлишмоқдамиз,” - дейилади Ла Лига баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрикенинг 9 ёшли қизи Ксана сўнгги беш ой ичида остеосаркома, суяк саратонига қарши курашди ва ҳаётдан кўз юмди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!