Ла Лиганинг энг катта маош оладиган футболчиси аниқланди. У Мбаппе эмас!

Сapology молиявий портали Испания чемпионатида энг катта маош олаётган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Кўпчилик бу номга “Реал”нинг янги ўйинчиси Килиан Мбапппе сазовор бўлишини кутган эди. Амалда эса, ундай эмас.

Ла Лигада энг катта маош олаётган футболчи “Барселона” плеймейкери Френки де Йонг ҳисобланади.  Каталонияликлар нидерландиялик ўйинчига ҳар мавсум 37,5 миллион евро маош ўтказади. Де Йонг бу суммаси ичида тўланадиган солиқ ҳам бор.

Кейинги ўринда “Барселона”нинг 35 ёшли ҳужумчиси Роберт Левандовски қайд этилган. Польшалик ҳужумчининг бир йиллик хизмат ҳақи 33,3 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Ниҳоят, “Реал”да энг катта – 31,3 миллион евро маош олиши белгиланган Килиан Мбаппе умумий рўйхатда учинчи ўриндан жой олди.

“Топ-10”га киритилган қолган ўйинчилардан беш нафари “Реал”да ўйнайди: Давид Алаба (4-ўрин), Жуд Беллингем (6-ўрин), Винисиус Жуниор (7-ўрин), Федерико Вальверде (9-ўрин) ва Тибо Куртуа (10-ўрин).

Орада бешинчи қаторга “Атлетико” дарвозабни Ян Облак ва 8-поғонага “Барселона” юлдуўи Илкай Гюндоған жойлашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!