Ламин Ямал Чемпионлар лигасида гол урган иккинчи энг ёш футболчига айланди. Рекорд "Барса" футболчисига тегишли
Ламин Ямал "Монако"га қарши ўйинда Чемпионлар лигасидаги дебют голини урди. Шу тариқа, у турнир тарихига киришга муваффақ бўлди.
Гап шундаки, вингер ЕЧЛда гол урган иккинчи энг ёш футболчига айланди (17 ёш, 68 кун). Рекорд эса Ансу Фатига тегишли. У 2019/2020 мавсумнинг 6-турида "Интер"га қарши ўйинда миланликлар дарвозасини ишғол қилганди (17 ёш, 40 кун).
Ламин учун мавсум жуда яхши келди. У "Барса" таркибида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол иштирок этид, яъни 4 та гол уриб, 4 та ассист амалга оширди.
Фикрлар