Ламин Ямал Испания терма жамоаси таркибидан чиқарилди
"Барселона" ҳужумчиси ҳисобланган Ламин Ямал жароҳати сабаб Испания терма жамоаси таркибидан чиқарилди. Бу ҳақида Испания терма жамоаси маълум қилди.
"Ламин Ямал Луис де ла Фуэнте томонидан чақирилган Испания терма жамоаси рўйхатидан чиқарилди. У 2026 йил Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида Грузия ва Болгарияга қарши майдонга тушиши керак эди.
Кеча Испания футбол федерацияси (RFEF) тиббий хизмати маълумот сўрагач, “Барселона” шифокорлари бугун, расмий чақирув эълон қилинганидан кейин Ямалнинг қўшимча текширув натижаларини тақдим этди. Унга кўра, ёш ҳужумчининг эски жароҳати яна қайталаган ва футболчи ўзини яна ноқулай ҳис қилган.
Шу сабабли, футболчилар саломатлигини хавф остига қўймаслик ва тезроқ тикланишни таъминлаш мақсадида у чақирув рўйхатидан чиқарилди.
Терма жамоа йиғини 6 октябрm, душанба куни, соат 20:00 да Лас Розасдаги “Футбол шаҳри”да бошланади", - дея хабар берилди.
Фикрлар