
Ламин Ямаль келажаги бўйича бир қарорга келди
“Барселона”нинг сўнгги йиллардаги энг истеъдодли тарбияланувчиларидан Ламин Ямаль ёрқин ўйинлари орқали Европанинг қатор грандлари учун нишонга айланган.
17 ёшли футболчининг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланиши даъвогарларни ёзда бу юлдуз учун курашишга мажбур қилмоқда.
Sport.es сайтининг маълум қилишича, Ямаль келажаги бўйича бир қарорга келиб бўлган. У ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини тарбиялаган “Барселона”га содиқ ва келажагини жамоа билан боғлашга тайёрлигини билдирди.
Ламин 2023 йили бош жамоага қабул қилинган эди. Айни пайтда унинг трансфер нархи 150 миллион еврога кўтарилган. Каталонияликлар Ямаль 18 ёшга бўлиши билан унга узоқ муддатли янги шартнома тақдим қилмоқчи.
Фикрлар