Ламин Ямал “Реал”ни кескин танқид қилди

  • 24 октябрь, 14:23
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямал ва машҳур стример Ибаи Льянос ўртасидаги “Эль-Класико” олдидан бўлиб ўтган қизиқарли суҳбат интернетни портлатди.

Tecno

Суҳбат давомида ёш футболчи “Реал” ҳақида шундай деди:
— “‘Реал" ўғирлайди, кейин эса шикоят қилади. Улар ҳар доим шундай қилишади.”

Шунингдек, Ямал сўнгги тўқнашувни эслаб қўшиб қўйди:
— “Охирги марта мен "Бернабеу"да бўлганимда, гол урганман ва биз 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз.”

Бу гап футболдаги ҳақиқий “ўғирлик” ҳақида эмас, балки Ламиннинг фикрича, “Реал” баъзан ҳакамлар ёрдамида ғалаба қозонади, деган маънони англатади.

Шу пайтда журналист Жерар Ромеро дарҳол “Тинчлан, тинчлан”, — деб уни тўхтатди, чунки бу каби баёнотлар учун испаниялик вингер лига ёки клуб томонидан жаримага тортилиши мумкин.

Маълумот учун, мадридликлар ва каталонияликлар ўртасидаги тўқнашув 26 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!