Ламин Ямал уйида сақланадиган энг қиммат нарсани айтди

CHERY AUTO

“Барселона” клуби ва Испания миллий терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал уйида сақланадиган энг қиммат нарса нима эканини жамоатчиликка айтди.

Tecno

- Уйимдаги энг қиммат нарса – Франция терма жамоаси дарвозасига киритган тўпимдир, - деди Ямал Daily Mail журналистларига.

Испания миллий терма жамоаси Европа чемпионатининг ярим финалида Франция футболчиларини 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Ўшанда испанларга қийин ғалаба келирган голларга Ламин Ямал ва Дани Ольмо муаллифлик қилган.

Якунда Испания терма жамоаси ҳал қилувчи финал учрашувида ҳам Англия вакиллари  2:1 ҳисобида енгиб, “Евро-2024” ғолиби бўлган.

Ямал Испания терма жамоаси сафида жами 23 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!