Лангле "Барса" учун бош оғриқ бўлди!
"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле яқин соатларда "Астон Вилла" футболчисига айланиши мумкин.
Франциялик футболчи бирмингемликлар сафида ижара асосида ўйнайди. Шу билан бирга, инглиз клуби футболчининг маошини 75 фоизини тўлайди, "Барселона" эса қолган қисмини тўлашда давом этади.
Қайд этиш лозим, Лангленинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Фикрлар