"Ланс" ҳужумчиси фаолиятини Бундеслигада давом эттиради

"Ланс"нинг энг иқтидорли футболчиларидан бири ҳисобланган Лоис Опенда фаолиятини Бундеслигада давом эттиришга яқин турибди. Уни "Лейпциг" клубига сотиб олмоқчи.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Ланс" ва "Лейпциг" 38 миллион евролик шартнома борасида келишиб олган. Ҳужумчи билан 5 йиллик битим имзоланади. Таъкидлаш жоиз, мазкур харид немис жамоаси учун энг қиммат трансфер ҳисобланади. 

Маълумот учун, Опенда якунига етган мавсум Франция клубининг энг сермаҳсул футболчиси бўлди. У 42 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!