
"Ланс" ўртоқлик ўйинида Бундеслига жамоаси билан дуранг ўйнади, Абдуқодир Ҳусанов эса...
Ўртоқлик ўйини доирасида "Вольфсбург" - "Ланс" баҳси якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.
Германия клуби сафида голни Баку киритди. Францияликларнинг ягона голи Машади номига қайд этилди.
Қайд этиш лозим, "Ланс" сафида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов баҳснинг 81-дақиқасида захирадан майдонга туширилди. Шу тариқа, легионеримиз Франция жамоаси таркибида норасмий дебютини амалга оширди.
- Товарищеские матчи. Клубы
- 1-тур
Вольфсбург
- Боте Баку 76'

1
:
1
29.07.2023 18:00
Ланс
- Дейвер Мачадо 81'
Фикрлар